Personal Cabinet
Шахсий кабинет - Бу расмий сайтимизни махсус бўлими бўлиб унда банк мижозларига қуйидаги хизматлар кўрсатиш имкониятлари мавжуд:
- Бизнинг исталган филиалларимизда очилган мижоз хисобрақамлари бўйича маълумотлар олиш;
- Банк филиалларида очилган мижоз SmartVista, Visa пластик карточкалари хакида маълумотлар. Хисобрақамдаги айланмалар ва қолдиқлар ҳақида маълумотлар олиш;
- Мижознинг Банк филиалларига жорий ва олдин қўйган хозирда очиқ ёки ёпилган омонатлари бўйича батафсил маълумот. Омонат қолдиқлари, фоизлари тўғрисида маълумот;
- Мижознинг банкдан олган кредитлар тўғрисида батафсил маълумот, кредит тури, кредит лимити, мақсади. Кредит хисобрақамларидаги айланмалар, шу ойда тўланиши керак бўлган асосий қарз ва фоиз суммалари. Кредит тўлаш графиги.